Сурхондарёда қонунийликни бузган суд раиси лавозимидан озод этилди

Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг раиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг раиси Камолиддин Хидиров одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузгани, суд ишини ташкил этишда бепарволиги ва интизомсизлиги оқибатида йўл қўйган камчиликлари учун лавозимидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилган.
Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг судьяси Муаттар Аллаёрова ўз аризасига асосан лавозимидан озод этилиб, ваколати муддатидан илгари тугатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Улуғ олимнинг инсоний фазилатлари
- Ўзбек ва беларусь киноижодкорлари томонидан «Осиё арслони» фильмининг суратга олиш ишлари бошланди
- Наманган мафтункор байрамга тайёрланмоқда
- Инсон — азиз, хотира — муқаддас
- Сув хўжалигининг қуйи бўғинлари такомиллаштирилмоқда
- Ўзбекистоннинг лимон экспорти камайган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг