Сурхондарёда мактаб битирувчилари жанжаллашди

Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани 59-мактаб яқинида 9 нафар мактаб ўқувчилари икки фуқарони калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ушбу ҳолатга изоҳ берди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 9 апрель куни дарс машғулотларидан сўнг мактаб ҳудудидан ташқарида содир бўлган. Тумандаги 15-сонли ҳамда 59-сонли умумтаълим мактабларининг бир гуруҳ 11-синф ўқувчилари ҳамда туманнинг Қизилтепа маҳалласида яшовчи фуқаро ўртасида ўзаро келишмовчилик, унинг ортидан эса жанжал келиб чиққан.
Ҳолат бўйича Олтинсой туман ИИБ томонидан жиноят иши очилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг