Сурхондарёда Lacetti ва Isuzu юк машинаси тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди

Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида 2 сентябрь куни Lacetti ва Isuzu юк машинаси иштирокида юз берган ЙТҲда бир киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Lacetti Денов—Бойсун йўналишида ҳаракатланиб кетаётганида йўлнинг қарама-қарши томонидан келаётган Isuzu юк машинаси йўлига чиқиб кетган. Isuzu кўприк устига келиб қолгани ва кўприк тўсиқлари мавжудлиги сабабли транспорт воситасини олиб қочиш имконияти бўлмагани учун Lacetti билан тўқнашган.
Оқибатда Lacetti’нинг орқа ўриндиғида бўлган ҳайдовчининг отаси олган тан жароҳатларидан туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Германиянинг йирик нефть ва газ компанияси Россияни бутунлай тарк этишга қарор қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг