Сурхондарёда Халқ таълим бўлими ходими пора билан қўлга олинди

09:42 17 Август 2022 Жамият
317 0

Фото: Иллюстратив cурат

Жорий йилнинг 3 август куни ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Департаментининг Қизириқ туман бўлими тезкор ходимлари томонидан тадбир ўтказилган

Унда Қизириқ туман ХТБ эксплутация бўлими ходими Ҳ.А. тумандаги 1-сон умумтаълим мактабининг фаолиятига аралашмаслик ва текширмаслик важи билан мактаб директоридан 500 АҚШ долларини пора сифатида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда Ҳ.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 212-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер