Сурхондарёда ЙТҲга учраган автомобиль ичидаги йўловчилари билан ёниб кетди

04:02 19 Апрель 2022 Жамият
279 0

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ маълум қилишича, 14 апрель куни Сурхондарё вилояти Ангор туманида инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди.

Қайд этилишича, Ангор-Жарқўрғон йўналишида ҳаракатланаётган «Nexia-3» автомашинаси ҳайдовчиси ҳаракатланиш чоғида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томондан келаётган яна бир «Nexia-3» билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида автотранспорт воситаларининг бирида ёнғин юзага келган.

Натижада, 23 ёшли эркак ва аёл йўловчилар ҳамда ҳайдовчи ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер