Сурхондарёда ЙПХ ходимини ҳақорат қилган ака-ука қамалди

12:14 09 Июль 2024 Жамият
338 0

Фото: Видеодан кадр

Сурхондарёда ЙПХ ходимининг қонуний талабларини бажармай, уни ҳақорат қилган ака-ука 10 суткага қамалди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, жорий йилнинг 26 июнь куни Сурхондарё вилояти Денов туманида икки нафар ака-ука хизматга жалб этилган ЙПХ ходимининг қонуний талабини бажармай, қасддан ҳуқуқбузарлик содир этган.

Шу куннинг ўзида олиб борилган тезкор чоралар натижасида ҳуқуқбузарлар ИИБга олиб келинган ва уларнинг ҳаракатига нисбатан тўпланган ҳужжатлар судга тақдим этилган.

Суд қарори билан ака-ука Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- (майда безорилик), 194- (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик), 135-моддаларида (йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер