Сурхондарёда ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда даволаниш ва жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун ажратилган ёрдам пулларини ўзлаштирган бош ҳисобчи аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлим бошқаруви бош ҳисобчиси М.Т. ва бошқалар 2021-2022 йиллар мобайнида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармасидан ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда даволаниш ва жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун 48 нафар фуқарога ёрдам пуллари берилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, жами 499,8 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг