Сурхондарёда ҳоким стипендияси эгалари маълум қилинди

Фото: Халқ сўзи
Сурхондарёдаги олий таълим муассасалари талабалари ўртасида вилоят ҳокими стипендияси учун ўтказилган танлов натижалари эълон қилинди. «Йилнинг ўз мутахассилиги бўйича энг малакали талабаси», «Йилнинг энг фаол ташаббускор-тарғиботчи талабаси», «Йилнинг энг фаол ихтирочи-инноватор талабаси» каби 15 номинация бўйича ташкил қилинган танловда вилоятдаги олтита олий таълим муассасаси талабалари иштирок этди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан белгиланган мезонларга кўра, 100 нафар талаба саралаб олинди.
— Вилоятимиздаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган иқтидорли ва ижодкор талаба-ёшларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларни муносиб рағбатлантириш мақсадида вилоят ҳокими стипендияси таъсис этилган. Жорий йил учун учун 1 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлиб, танловнинг 2-мавсумида 2 мингга яқин аризалар келиб тушди. Эгаллаган билими, фаоллиги, чет тилларни қай даражада билиши, илмий изланишлари, ижтимоий лойиҳалари билан иштирок этганлар орасидан навбатдаги вилоят ҳокими стипендиантлари аниқланди. Эндиликда танлов ғолиблари тўрт ой мобайнида БҲМнинг 2 баробаригача ҳар ойда стипендия олишади, — дейди Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Жамшид Чориев.
Илҳом Раҳматов, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- 2 февралдан бошлаб барча ҳудудлардаги АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич тикланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг