Сурхондарёда ер олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят фош этилди

Фото: Иллюстратив фото
Фуқаро Р.Х.нинг Сурхондарё вилояти ИИБ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир жараёнида фуқаро Э.И. Денов тумани «Минора» маҳалласи ҳудудидаги ўрмон хўжалигига қарашли 0,90 гектар бўш ер майдонини ўзига тегишли эканлигини айтиб, ер майдонини 349 млн сўмга сотишга келишиб, келгусида мансабдор танишлари орқали ер майдонига оид ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, келишилган пулдан 140 млн сўмини ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлиси 29 сентябрь куни чақирилади
- Чустда боғча тарбияланувчилари доридан заҳарланганмиди ёки... Вазиятга аниқлик киритилмоқда
- Ҳанжоуда Осиё ўйинларига старт берилди. Очилиш маросимидан фоторепортаж
- Астраханда VIII Каспий медиафоруми бўлиб ўтди
- Шавкат Мирзиёев Италия собиқ президенти вафоти муносабати билан таъзия йўллади
- Ҳанжоу-2022: Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ярим финалда!
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг