Сурхондарёда «Дамас» йўловчи поездига урилди, ҳайдовчи ҳаётдан кўз юмди

2021 йил 16 январь куни Тангимуш ва Оқжар станциялари оралиғидаги темир йўл кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасининг хабар беришича, «Дамас» автомобили светофорнинг қизил чироғига қарамай, темир йўл кесишмасидан ўтмоқчи бўлиб, «Тошкент-Термиз» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган 080 йўловчи поездининг ён томонига урилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автомашина ҳайдовчиси 1995 йилда туғилган С.Х. олган жароҳатлари туфайли касалхонага етказилди. Бироқ унга кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, ҳайдовчи ҳаётдан кўз юмди. Поезд воқеа жойида 13 дақиқа туриб, ҳаракатини давом эттирди. Поезд йўловчилари орасида қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда яшаяпман, ўзбекча гапиряпман — Ортиқхўжаев русча гапиришини сўраган фуқарога жавоб қайтарди
- Тошкентда «Бурдаланган мурда иши» бўйича суд ҳукми ўқилди. Жиноятчилардан бири — «Зулфия» мукофоти соҳибаси
- Кун фотоси: Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев келин-куёвга электр чойнак совға қилди
- Иккаланг ҳам ноинсофсан! — Президент Наманган шаҳар ҳокими ва прокурорига қаттиқ танбеҳ берди
- UFC президенти Ҳабиб Нурмагомедов борасида муҳим қарорга келинганини маълум қилди
- «Халқ сўзи» танловида иштирок этинг ва таҳририятнинг қимматбаҳо совғасини қўлга киритинг!
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг