Сурхондарёда аёллар туғруқдан сўнг ерда ётгани акс этган видеоларга муносабат билдирилди

16:56 12 Апрель 2021 Жамият
1032 0

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Денов туманида туғруқ комплексида аёллар ва болалар ерда ётганлиги ҳақида видеолар тарқалди.

«Замон» дастури ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида мутасаддилар  билан боғланди. 

Изоҳланишича, туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ комплекси капитал таъмирлаш учун вақтинчалик ёпилган ва жой етишмаслиги оқибатида шу ҳолат келиб чиққан.

Қайд этилишича, Денов тумани тиббиёт бирлашмаси туғруқ комплексининг туғруқ бўлимлари жами 60 ўринга мўлжалланган ва Денов туманида Сурхондарё 2-сон перинатал маркази бор, у қўшни туманлардаги 5та туманни: Саросиё, Олтинсой, Шўрчи, Узун ва Денов туманларининг чала, оғир касаллик билан келса ёки чақалоқлар муддатдан илгари туғилиши мумкин бўлган чақалоқларни барчаси туғруқхоналар қабул қилиниши керак. 

«Туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ комплекси 1 апрелдан, 19 апрелга қадар капитал таъмирлаш учун вақтинчалик ёпилганлик муносабати билан 2-сон перинатал маркази Денов туманида жойлашган бўлганлиги учун уларнинг беморларини ҳам вақтича ўзига олган. Лекин бизда ҳам туғруқ ўринлари 60та, бир кунда 30-40 тагача айрим кунларида 51 тагача туғруқ бўлмоқда. Туғруқ кўп бўлганлиги туфайли аёллар сиғмай қолишди. Ҳаттоки, туман тиббиёт бирлашмасидан 10та крават олиб келиб, захира жой ҳам қилдик, ўшанда ҳам етказа олмадик. Бир кунда туғруқ сони 51тага етгани учун ўша кунларда 2-3 соат туққан аёлларга жой муаммоси бўлиб қолган. У муаммо ўша куннинг ўзидаёқ бартараф қилиб, яна 16та захира жой тайёрлаб қўйилди. Муаммони ҳал қилганмиз ва бизда бошқа муаммо йўқ», дейди Сурхондарё 2-сон вилоят перинатал маркази директори Бахтиёр Дўстмуродов.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер