Сурхондарё вилоятида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сурхондарё вилоятида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.
Хумусан, Узун туманидаги Боботоғ ўрмон хўжалиги ҳудудида бугунги кунда камайиб бораётган ҳамда Ўзбекистон Қизил китобига киритилган, Президентнинг тегишли Фармони билан кесилишига мораторий эълон қилинган тожик ковраги ўсимлигининг табиий ҳолда ўсиши ва уни кўпайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.
Шунингдек, ўрмон хўжалигида мавжуд бўлган писта плантациялари ўрганилиб, экспортбоп коврак ва писта дарахтларини кўпайтириш бўйича мутахассисларнинг фикрлари тингланди.
Бундан ташқари, ишчи гуруҳ Сурхон қўриқхонага бориб, қўриқхона фаолияти ўрганди.
Сурхон қўриқхонасида ўсимлик дунёсининг 810 тури ҳамда ҳайвонот дунёсининг 130 тури мавжуд бўлиб, 29 турдаги ўсимлик ҳамда 17 турда ҳайвон турлари Ўзбекистон Қизил китобга киритилган.
Ўрганишлар давомида, ишчи гуруҳ раҳбари ноёб табиат маскани бўлган Сурхон воҳасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган ижобий ишлар билан бир қаторда воҳада фуқаролар томонидан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига нисбатан бешафқат муносабатда бўлаётган ҳолатлар мавжудлигига тўхталиб, бу борада қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарларга нисбатан муросасиз курашиш ва жазонинг муқаррарлигини таъминлашни сўради.
Бу борадаги ишлар давом этирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг