Сурхондарё ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими янги бинода иш бошлади

14:45 23 Октябр 2021 Жамият
233 0

Фото: Халқ сўзи

Барча шароитларга эга янги бинонинг очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Абдувоҳид Исмоилов, ички ишлар органлари ходимлари, фахрий меҳмонлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида Токио-2020 Паралимпия ўйинлари ғолиби Гулжаной Наимованинг автомашинаси учун давлат рақами белгиси вилоят ҳокими Тўра Боболов томонидан тантанали равишда топширилди.

Замон талаблари асосида таъмирдан чиқарилган ва жиҳозланган бинода эндиликда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими ходимлари хизмат кўрсатади. Бу ерда 2 та автотураргоҳ, кутиш зали, тўловларни амалга ошириш учун банкомат, ўқув зали мавжуд.

И. РАҲМАТОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?