Сурхондарё газ таъминоти корхонаси ходимлари Хоразм вилоятига саёҳат қилишди

18:12 05 Сентябр 2022 Жамият
363 0

Фото: Халқ сўзи

Мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги ҳамда Нефть ва газ саноати ходимлари куни муносабати билан “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиалининг бир гуруҳ меҳнат жамоаси аъзолари Хоразм вилоятига саёҳат қилишди.

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 20 декабрдаги «2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонига биноан «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил» ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш учун дам олиш ва байрам кунларидан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган. Шунга биноан Мустақиллик байрамини муносиб нишонлаш мақсадида “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан меҳнат жамоасининг бир гуруҳ ишчи-ходимларининг Хоразм вилоятига саёҳати уюштирилди. Улар узайтирилган байрам кунлари Хива ва Урганч шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, меъморий объектлари ва қадимий ёдгорликлар, мадраса ва мақбаралар, замонавий қурилиш объектларида бўлиб, унитилмас таасcуротлрга эга бўлишди.

— Яхши дам –— меҳнатга ҳамдам, дейди халқимиз. Бу айни ҳақиқат. Корхонамиз маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан уюштирилган саёҳат давомида очиқ осмон остидаги музей, дея эътироф этиладиган ҳамиша гўзал ва навқирон Хива ҳамда Урганч шаҳарларида илк бора ташриф буюрдим. Ҳудуднинг ўзига хос маданий мероси, бой ўтмиши, бугунги қиёфаси рости, менинг ҳавас ва ҳайратимни оширди. Шу жумладан, Президентимиз ташаббуси билан Урганч шаҳрида қуриб битказилган Жалолиддин Мангубeрди ёдгорлик мажмуасини ҳам бориб кўрдик. Маҳобатли бу ёдгорлик улуғ аждодларимиз шон-шуҳратини кўз-кўз қилиши баробарида ҳар бир Ватандошимиз қалбида фахр ва ифтихор бахш этади, — дейди Жарқўрғон туман газ таъминоти бўлими ходими Наргиза Каримова.

Саёҳатчилар ушбу қадамжоларни зиёрат қилиб бир олам таассурот билан қайтишди. Улар дилларига бир олам қувонч бахш этган саёҳат учун филиал раҳбаряти ва ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Илҳом Раҳматов, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер