Сурхондарёда Халқ таълими мудирига мактаб директорини камситгани учун чора кўрилди

12:15 14 Август 2022 Жамият
222 0

Фото: Иллюстратив cурат

Ижтимоий тармоқларда Сариосиё тумани Халқ таълим бўлими мудири А.Б. 65-умумтаълим мактаби директори Н.Худайдатовни ҳақорат қилганлиги билан боғлиқ аудиоёзув тарқалди.

Вилоят прокуратураси ҳолат Прокуратуранинг туман бўлими ва Халқ таълим вазирининг Назорат-ҳуқуқий Хизмати билан ҳамкорликда ўрганилганлигини маълум қилди.

Ўрганишда, бўлим мудири А.Б. мактаб директори Н.Худайдатовни унинг хизмат вазифалари билан боғлиқ бўлмаган ҳолда жамиятдаги мавжуд одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилмаганлиги учун турли сўзлар билан ҳақорат қилиб, унинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан А.Б. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси (ҳақорат) билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман судига юборилди.

Жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман судининг 12.08.2022 йилдаги қарорига кўра, А.Б. МЖтКнинг 41-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер