Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

12:32 08 Август 2022 Жамият
207 0

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан Қибрай туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Д.Х. «Ф.Л.» МЧЖ раҳбари Т.нинг ишончига кириб, МЧЖга ўғли К.Х.ни таъсисчи сифатида киритиб, корхонанинг 350 млн сўмлик ишлаб чиқариш ускуналарини ўғлининг номига ўтказиб олганлиги, шунингдек 3,5 млрд сўм кредит эвазига олинган товарларни ишлаб чиқариш учун ишлатмасдан нақд пулга сотиб юбориб, кредит маблағини ўзлаштиришиш йўли билан талон торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, Жарқўрғон туман бўлими томонидан банк филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, «О.Б.» фермер хўжалиги раҳбари Х.М. лимончилик фаолиятини ривожлантириш учун замонавий иссиқхона ташкил этиш мақсадида ажратилган 90 000 АҚШ доллари кредит маблағини ўзи норасмий бошқариб келган «С.Т.» МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб олиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер