Сурия президентининг рафиқасида хавфли касаллик аниқланди

14:34 21 Май 2024 Дунё
461 0

Фото: AP

Сурия президенти Башар Ассаднинг рафиқаси Асма Асад саратон касаллигига чалинган. Бу ҳақда давлат раҳбари девони тарқатган баёнотда маълум қилинди.

«Биринчи хоним Асма Асад кенг қамровли тиббий текширувлардан ўтганидан сўнг унга ўткир миелоид лейкемия ташхиси қўйилди», — дейилади ҳужжатда.

Шу боис Асма Ассад вақтинча оммавий тадбирларда қатнашмайди ва «ижтимоий масофа»га риоя қилади.

2018 йил август ойида Сурия президентининг рафиқасига кўкракдаги хавфли ўсма ташхиси қўйилган эди. 2019 йил январь ойи охирида шифокорлар уни олиб ташлаш бўйича операцияни муваффақиятли ўтказишди.

2019 йил август ойида президент саройи идораси Асма Ассад касалликни енгганини эълон қилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?