Сунъий йўлдош Путиннинг ўрмон ичида яширинган қалъасини фош қилди – Newsweek (+Харита ва суратлар)
Фото: Newsweek
Сунъий йўлдошдан олинган суратлар Россия президенти Владимир Путиннинг Москва шимолидаги Валдай шаҳрида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан жиҳозланган қалъаси мавжудлигини аниқлади. Бу ҳақда «Newsweek» нашри хабар қилди.

Қайд этилишича, дастлабки ҳисоботларда бу ерда фақат битта «Панцирь» тизими ўрнатилган бункер мавжудлиги айтилган. Бироқ янги тасвирлар ҳудуд атрофида ушбу тизимлардан камида еттитаси борлигини кўрсатган. Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситаларининг кўпайиши Украинанинг Россия ҳудудига уюштираётган дрон ҳужумларининг фаоллиги ортиб бораётган бир пайтда содир бўлди.

АҚШнинг Урушни ўрганиш институти (The Institute for the Study of War) тадқиқот гуруҳи қароргоҳда бу тизимлар жойлашганини тасдиқлади. Маълумот учун айтиш жоиз, «SA-22 Greyhound» номи билан ҳам танилган «Панцирь» тизими 20 километрдан 40 километргача бўлган масофада самолётлар, ракеталар ва дронларни аниқлаш ва йўқ қилишга мўлжалланган.
«Nexta» нашрининг маълумотларига кўра, Валдай қароргоҳи атрофида яна камида олтита «Панцирь» тизими, ўн битта мобиль ер-ҳаво ракета «S-300/400» тизими ва бир нечта узоқ масофали радиолокация станциялари ҳам бор. Уларнинг айримлари зич ўрмон ичида кўздан пана қилинган.

Сунъий йўлдош тасвирлари, шунингдек, мазкур қароргоҳдан 6 километр узоқликда, бошқа «Панцирь» тизимига яқин жойда ўрнатилган бир нечта эрта огоҳлантирувчи радар станциялари ҳам мавжудлигини кўрсатмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу мудофаа ҳаракатларга қарамай, Украина дронлари бу тизимларни четлаб ўтиб, камроқ ҳимояланган ҳудудлардан зарба бериши мумкин.
Аввалроқ, машҳур журналист Ғарб етакчилари учун даҳшатли хабар ҳақида маълум қилгани ҳақида хабар қилинганди
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг