Сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатларни тартибга солиш Президент томонидан илгари сурилди

13:56 18 Ноябрь 2024 Сиёсат
283 0

Қонунчилик палатасининг биринчи чақириғида сўзга чиққан Шавкат Мирзиёев бир қатор масалаларга тўхталиб ўтмоқда.

Президент тиббий хизматлар сифатини ошириш, ажратилаётган маблағлар ўз эгасига етиб боришини таъминлаш учун мажбурий тиббий суғурта тизимини албатта қонун билан мустаҳкамлаб қўйиш вақти келганини таъкидлади.

«Хусусий мактаб ва боғча қураман», деган инвесторларни қўллаб-қувватлаш, уларга янада кенг шароитларни яратиб бериш масалаларига эътибор бериш лозимлиги ҳам кун тартибидаги масала сифатида айтилган.

Молиявий технологиялар, рақамли «маркет-плейс»лар, «веб-сервис», «бонд омборлари» каби янги тижорат майдонлари кундалик ҳаётимизга жадал кириб келмоқда. Шу нуқтаи назардан, франчайзинг, капитал бозори, «стартап»лар соҳасидаги муносабатларнинг қонуний асосларини яратиш зарурлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратиш жуда муҳим.

«Келгуси йилда илк бор электр энергияси онлайн улгуржи бозори ишга тушади. Шу боис, иқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қиладиган бу соҳада бозор механизмларини жорий қилишнинг ҳуқуқий асосларини яратишни тезлаштириш зарурлиги таъкидланди», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер