Сунъий интеллект имкониятларини прокуратура тизимига жорий қилиш зарурати ва аҳамияти

15:51 11 Октябр 2024 Жамият
182 0

Прокуратура органлари тизимида фаолият олиб борувчи ходимларни етук кадр бўлиб шаклланиши, мамлакатимизда ва дунёда содир бўлаётган аҳамиятли ислоҳот ва ўзгаришларни уларга ўз вақтида етказиш ҳамда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ҳафтанинг жума куни “Маънавият куни” этиб белгиланган.

Бугун Бош прокуратурада "Сунъий интеллект имкониятларини прокуратура тизимига жорий қилиш" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Бош прокуратура, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий ва Транспорт прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг масъул ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси Бошқаруви раиси, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, профессор Шерзодхон Қудратхўжа, "AIM Laboratory" МЧЖ раҳбари Ҳикматилла Убайдуллаев, "XCDM" МЧЖ раҳбари Самандар Турсуналиев, техноблогер Саъдулла Абдуллаевлар иштирок этиб, бугунги мавзу юзасидан нутқ сўзлади.

Сўзга чиққанлар сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш ва уларни мамлакатимизда кенг қўллаш, рақамли маълумотлардан фойдаланиш имкониятини ва уларнинг юқори сифатини таъминлаш, ушбу соҳада малакали кадрлар тайёрлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида ўз фикр ва маълумотларни, тушунтиришларни бериб ўтишди.

Дўстона ва самимий руҳда бўлиб ўтган суҳбат давомида иштирокчилар ҳам мавзу юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?