«Суффа» да учта янги меҳмонхона фойдаланишга топширилди

Фото: Халқ сўзи
Тоғли ҳудудларнинг мавжуд туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва бошқа туризм инфратузилмаси объектларини ривожлантириш мақсадида Зомин туманининг пурвиқор тоғлар бағридаги «Суффа» платосида 720 ўринли, замонавий типдаги барча қулайликларга эга 3 та янги меҳмонхона қурилиб фойдаланишга топширилди.
— Мазкур туристик объектларнинг ишга туширилиши давлатимиз раҳбарининг «Зомин» туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижроси доирасида амалга оширилди, — дейди Жиззах вилояти туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бўлим бошлиғи Зоҳидхон Яҳёхонов. — Вилоятимиз тоғлари ва боғлари, кўли ва чўли, ўз иқлими, географияси ва ландшафтига кўра бошқа ҳудудлардан ажралиб туриши, йилнинг ҳар тўрт фасли ҳам жозибадорлиги, қишда баҳорни, ёзда кузни кузатиш имкони бўлгани боис маҳаллий ва хорижий туристларнинг оқими тобора ортиб бораётгани қувонарли, албатта.
Айни вақтда Жиззах вилоятида жозибали туризм объектларини бунёд этиш ва сервис хизматларини ривожлантириш бўйича белгиланган ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда. 2026 йилнинг сўнгига қадар 3,4, ва 5 юлдузли 40 та меҳмонхона, 2 минг ўринли 201 та шале, 2 минг 700 ўринли 19 та апартамент, 19 та кафе ва ресторанлар, уларга хизмат қилувчи 2,5 километрлик осма дор йўли, кўнгилочар марказлар ва сайилгоҳлар ташкил этиш режалаштирилган.
Толибжон ЭРГАШEВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
- Пойтахт эҳтиёжини таъминлаш учун қуввати 2 минг 400 мегаваттли 4 та йирик қуёш станциялари барпо этилади
- Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақидаги масалани кўриб чиқдилар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг