Суд Трампни Капитолийга қилинган ҳужум вақтида “президентлик иммунитети”га эга бўлмаган деб топди

12:11 07 Февраль 2024 Дунё
158 0

Доналд Трамп Капитолийга қилинган ҳужум вақтида “президентлик иммунитетига” эга бўлганини айтиб, ўзининг жавобгарликка тортилишини ноқонуний эканлигини таъкидлади. Бироқ, Колумбия округи федерал апелляция суди шикоятни рад этиб, “ушбу жиноий иш доирасида собиқ Президент оддий фуқаро Трамп сифатида” қатнашишини эълон қилди.

Трампнинг ўзи суд қарорига ҳали изоҳ бермади.

Республикачиларнинг АҚШ Президентлигига эҳтимолий номзоди бўлган Трамп суддан шикоятни қайта кўриб чиқишни талаб қилиши, уни тўлиқ ҳолда, ҳатто АҚШ Олий судигача олиб бориши мумкин. Ушбу жараён бир неча ойга, эҳтимол ноябр ойининг бошида бўлиб ўтиши кутилаётган президентлик сайловига қадар чўзилиши мумкин. Маълумот учун, 2021 йил 6 январда сайловда ютқазган Трамп тарафдорлари овоз бериш натижаларини тасдиқлаш вақтида Конгресс биносига бостириб киришган. Тартибсизликлар давомида беш киши ҳалок бўлган, 50 га яқин намойишчилар ҳибсга олинган. Юзлаб одамлар аллақачон турли хил муддатларга қамоққа ҳукм қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер