Суд биносига мобиль телефон, аудио, фото ва видео қайд этиш воситаларини олиб кириш тақиқланди

16:10 15 Март 2018 Жамият
3088 0
Фото: slobodnaevropa.mk

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигида Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда мазкур вазирликнинг телеграмдаги Ҳуқуқий ахборот канали хабар тарқатди.

Унга кўра, судлар, суд процесси ва иштирокчилари ҳамда уларнинг яқин қариндошлари хавфсизлигини таъминлаш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.

Судга ташриф буюрувчи шахслар суд биносига шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида кириб чиқади.

Суд биносига қуйидаги буюм ва воситаларни олиб кириш тақиқланди:
мобиль телефон, аудио, фото ва видео қайд этиш воситалари ҳамда электрон маълумот ташувчи ва узатувчи ускуналар;
ўқотар қурол, портловчи, заҳарли, радиоактив ҳамда бошқа кучли таъсир этувчи кимёвий моддалар, қўлланилиши (фойдаланилиши) атрофдагилар хавфсизлигига таҳдид солувчи бошқа буюм ва воситалар.

Судга ташриф буюрувчи шахслар ўзлари томонидан олиб келинган суд биносига олиб кириш тақиқланган буюмларни суд маъмурияти томонидан махсус ажратилган жойларда қолдириши ҳамда суд биносидан чиқишда ўзи билан олиб кетиши кераклиги белгиланди.

Суд биносининг назорат ўтказиш пунктида хавфсизликни таъминлаш мақсадида хизмат олиб бораётган қўриқлаш хизмати ходимлари судга ташриф буюрувчилар ва уларнинг буюмларини металлодетекторлардан фойдаланган ҳолда текшириши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер