Субсидия асосида артизан сувини қазиб чиқаришга рухсат олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

17:43 21 Февраль 2024 Жамият
167 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Ҳ. фуқаро Н.Т.га ўзини гўёки Сариосиё тумани фермерлар ва томорқа ер эгалари кенгаши бош мутахассиси деб таништириб, туманнинг “Теракзор” маҳалласи ва “Жаробод” қишлоғи аҳолисига субсидия асосида артизан сувини қазиб чиқаришга рухсат олиб бериши эвазига ундан 4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер