Строганов номидаги Россия академиясида Ўзбeкистон маданий-тарихий мeросининг 200 дан ортиқ ашёлари аниқланди

21:06 10 Январь 2023 Жамият
688 0

Бутунжаҳон жамияти офисида Строганов номидаги Москва давлат санъат ва саноат академиясининг санъат тарихи ва гуманитар фанлар кафедраси мудири, профессор Кирилл Гаврилин билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқотда Ўзбекистонга тегишли ашёларни қидириш ва аниқлаш ишлари муҳокама қилинди. Қайд этилишича, мамлакатимизга тегишли ашёларни қидириш ва аниқлашга бир неча ой вақтни талаб қилган.

— Ўтган йилнинг ёзида Самарқандда бўлиб ўтган VI Конгрессда иштирок этиш таклифи учун Бутунжаҳон жамиятига чин дилдан миннатдорчилик билдираман. Нафақат дунёнинг етакчи шарқшунос олимлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлган, балки «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» лойиҳаси ташкилоти томонидан Ўзбекистон маданий-тарихий мероси объектларини излаш, аниқлаш ва нашр этиш бўйича чуқур ва тизимли ишлар олиб боргани учун ҳам ташаккур изҳор қилмоқчиман. Бутунжаҳон жамияти талабига биноан ва Строганов номидаги Россия давлат санъат ва саноат академияси фондларида ўтказилган тадқиқотлари шуни кўрсатдики, бизда Ўзбекистонга тааллуқли 200 дан ортиқ маданий мерос мавжуд. Энг катта фонд эса Ўзбекистон меъморий кулолчилик буюмлари бўлиб, афтидан, XX аср бошларида ўзбек кулолчилик буюмларини йиғишни бошлаган таниқли рассом, кулолчи, технолог, реставратор Алексей Филиппов коллекциясидир. Кундаликлардаги ёзувларга кўра, у ҳали Николай II давридаёқ ўзбек кулолчилик буюмларини йиғишни бошлаган. Бу коллекция яқинда кашф этилган бўлиб, у нафақат аср бошларидаги амалий санъат намуналари, балки талабалар экспедициялари томонидан Москвага олиб келинган 60-70 йиллардаги кулолчилик буюмлари билан ҳам намойиш этилган, — дейди профессор К. Гаврилин.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ташаббуси билан университет мутахассислари чуқур изланишлар олиб борди ва Ўзбекистон маданий меросининг чинакам ноёб объектларини кашф этди. Фондда металл, халқ кулолчилик буюмлари намуналари, Хоразм ёғочлари бор. Уларнинг барчаси узоқ вақт давомида ўрганилмаган. Алоҳида буюмлар, шунингдек, собиқ Совет Иттифоқи мамлакатларидан, шу жумладан, Ўзбекистондан келган барча декоратив санъат усталари таҳсил олган университет филиали – Калинин мактабида сақланади. Айрим ашёлар 1964 йил Хоразм инқилобий музейидан олинган.

— Мазкур коллекция Марказий Осиё бозори учун яратилган муҳташам устунлар, эшиклар, кулолчилик ва чинни буюмлар билан ифодаланади. Уруш йилларида Ўзбекистондан эвакуация қилинган рассомларнинг суратлари намуналари ҳам мавжуд. Баъзи расмлар, эҳтимолки, аллақачон йўқолган меросни ифодалайди ва биз тадқиқотимизга киритадиган энг муҳим манбадир. Бутунжаҳон жамиятининг қўшма лойиҳаси доирасида биз ўрганаётган яна бир фонд бу Пушкин майдонидаги Россиянинг замонавий тарих марказий давлат музейидир. Уларнинг фондида жуда кўп ўзбек буюмлари бор. Булар юқори даражадаги совғалар, халқаро кўргазмаларга юборилган буюмлар, 30-50 йиллардаги ўзбек рассомларининг энг яхши расмлари ва бошқалар. Бу коллекция Ўзбекистоннинг энг яхши усталари томонидан яратилган биринчи даражали буюмлар билан ифодаланади, — деди профессор К. Гаврилин.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, ушбу лойиҳа муаллифи ва раҳбари Фирдавс Абдухолиқов ҳисобланади. Унинг ҳомийси Eriell Group нефть-сервис компаниясидир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер