Статистик маълумотлар янада шаффоф ва халқаро стандартларга мос бўлади

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг барча ижтимоий ва иқтисодий соҳаларида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳамда янги, очиқ ташқи сиёсат, барча соҳалардаги очиқлик ва шаффофлик мамлакатнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ижобий имижи ва обрўсини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.Статистик маълумотларнинг шаффофлиги ҳамда объективлиги ҳам шулар жумласидандир.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 19 ноябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилган «Расмий статистика тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқишга қаратилгани билан аҳамиятли.
Мазкур қонун лойиҳаси мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 9 апрелдаги «Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, миллий статистика тизими, расмий статистикани ишлаб чиқарувчилар, маъмурий маълумотларни етказиб берувчилар, респондент ва фойдаланувчиларнинг ўзаро муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солади.
Лойиҳа билан расмий статистика маълумотларининг маъмурий маълумотлардан фарқи, расмий статистикани ишлаб чиқарувчилар тоифалари ва уларнинг профессионал мустақиллиги ҳамда Давлат статистика қўмитаси асосий ишлаб чиқарувчи ва мамлакатдаги расмий статистика тизимининг мувофиқлаштирувчи органи сифатида белгиланмоқда. Шунингдек, статистика органларининг қонуний фаолиятига, жумладан расмий статистика ҳисоботларини йиғиш ва кузатувларни ўтказиш ҳамда уларнинг натижаларини нашр қилиш ва эълон қилиш жараёнларига ҳеч ким аралашмаслиги, шунингдек, ҳудудий давлат статистика органлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақил бўлиши ва бевосита Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига бўйсуниши белгилаб қўйилмоқда.
Депутатларининг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши миллий статистика тизимидаги барча субъектлар фаолиятининг ҳуқуқий асосини яратади ҳамда халқаро миқёсда расмий статистиканинг тан олинишига институционал замин яратади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг