Ўзбекистонда 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни коронавирусга қарши эмлашга рухсат берилди

17:39 20 Январь 2022 Жамият
610 0

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг янги штамми кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида халқаро ва республика даражасидаги экспертлар тавсиялари ҳамда аҳоли мурожаатларини инобатга оли6, COVID-19га қарши 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни "Pfizer" вакцинаси билан (ота-оналар ёки васийларнинг розилиги билан) ихтиёрийлик асосида эмлашга рухсат берилди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.

"Pfizer" вакцинаси билан 12 ёш ва ундан катта бўлган аҳолини эмлаш учун 0,3 мл эмлаш дозалари ишлатилган бўлса, 5 - 11 ёшдаги болаларни эмлаш учун 0,1 мл доза қўлланилади.

Эмланган болалар ҳақидаги маълумотлар emlash.uz дастурига киритиб борилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?