ССВ: Қон билан ишлаш хизматини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари тасдиқланди

09:59 10 Август 2022 Жамият
338 0

Фото: ССВ матбуот хизмати

«Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш чоралари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, қон билан ишлаш хизматини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланди:

— аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантириш, донорлик ҳаракатини кенг жамоатчилик иштирокида ривожлантириш, қон донорларига сифатли хизмат кўрсатиш ва улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

— қон билан ишлаш хизмати муассасаларини юқори технологик ускуналар билан жиҳозлаш, гемотрансмисcив инфекцияларга текширишда замонавий иммунофермент текширувлари билан бир қаторда ПЗР-текширувларини амалиётга татбиқ этиш;

— илғор хорижий тажриба асосида клиник ва ишлаб чиқариш трансфузиологияси йўналишлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, соҳа ходимларининг нуфузли хорижий тиббиёт муассасалари ва марказларида малака ошириши ва стажировка ўташини ташкил этиш;

— трансфузиология йўналишида юқори технологияларга асосланган фундаментал, инновацион ва илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш, ходимларнинг илмий салоҳиятини ошириш;

— қон билан ишлаш хизмати муассасаларининг сарф воситаларига бўлган эҳтиёжини бюджет маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаш;

— оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли орасида қон донорлиги аҳамиятини кенг тарғиб қилиш, беғараз донорликни ривожлантириш бўйича волонтёрлик ҳаракатини оммалаштириш, сайёр донорлик кўламини кенгайтириш.

Бундан ташқари, қарор билан:

Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш дастури;

2022–2025 йилларда қон билан ишлаш хизмати муассасаларини жиҳозлаш параметрлари;

аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳам тасдиқланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер