ССВ: Хирургия марказида беморларга биопция шаклида аниқ ташхис қўювчи янги потоморфологик бўлим очилди

16:20 19 Август 2022 Жамият
379 0

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази жарроҳлик соҳаси бўйича мамлакатимиздаги энг йирик муассаса ҳисобланади.

Бу ерда беморларга биопция шаклида аниқ ташхис қўювчи янги — патоморфологик бўлим очилди. Mазкур блокда кўплаб потоморфологик тиббий текширувлар ўтказилади.

— Авваллари муассасамизда бундай замонавий тиббий хизмат бўлмаган, — дейди марказ директори Саидмурод Исмоилов. — Шу сабабли шифохонамизга мурожаат қилган аксарият беморлар хусусий клиникаларда гистологик тиббий текширувлардан ўтиб келишга мажбур эди. Эндиликда бунга ҳожат қолмади.

Бугунги кунда муассасамизда кунига 25-30 та жарроҳлик операцияси ўтказилаётган бўлса, ҳар бир амалиётдан маълум бир макропрепарат олиниб, ушбу бўлимга юборилади. Мисол учун, беморга кўричак, эхинокок ёки ичак некрози ташхиси қўйилган бўлиши мумкин.

Мазкур бўлим ана шу каби беморларга патологик аномал вазиятларда биопция шаклида энг сўнгги ва аниқ патоморфологик ташхис қўйиш ҳамда касаллик даражасини аниқлашга имкон яратади. Қолаверса, бу ерда илмий соҳадаги изланиш ва тадқиқотлар ҳам олиб бориш мумкин.

Бундан ташқари, Хирургия марказининг асосий биноси ертўла қисми ҳам капитал таъмирланиб, муассаса ходимлари ихтиёрига топширилди. Мазкур таъмирлаш ишлари учун давлат бюджетидан 4 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер