ССВ: Бир йилда ишлаб чиқариладиган қон ҳажми 150 минг литрга етказилади

Фото: ССВ матбуот хизмати
Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 январга қадар йиллик донациялар сони 350 мингтага, ҳар минг аҳолига донациялар кўрсаткичи 10 тага, қон тайёрлашда мобил сайёр гуруҳлар улуши 50 фоизга етказилади.
Қон билан ишлаш хизмати муассасалари томонидан бир йилда ишлаб чиқариладиган қон ҳажми 150 минг литрга, эритроцитлар массаси – 75 минг литрга, плазма ҳажми – 60 минг литрга, альбумин ҳажми – 1 000 литрга, иммуноглобулин ҳажми – 2 минг дозага етказилади.
2024 йил 1 январга қадар қон билан ишлаш хизмати муассасаларида донорлар қонида гемотрансмиссив инфекциялар мавжудлигини икки босқичда текшириш (ИФА/ПЗР) амалиёти йўлга қўйилади.
2022–2024 йиллар давомида қон билан ишлаш хизмати муассасалари 15 та ситаферез аппарати, 15 та қонни қайта ишлаш учун рефрижераторли центрифуга, 7 та тезкор контактли музлаткич, 15 та тўлиқ автомат иммунофермент (ИФА/ИХЛА) анализатори, 14 та ПЗР анализатори ва 13 та кўчма донорлик комплекси билан жиҳозланади.
Етарли ҳажмда қон компонентлари захирасини яратиш мақсадида қон билан ишлаш хизмати муассасалари зарур миқдордаги гемоконтейнерлар билан таъминланади ва уларнинг марказлашган харидини ташкил қилади.
Бунда 2023 йилда жами харид қилинган гемоконтейнерларнинг 50 фоизини, 2024 йилда – 75 фоизини ва 2025 йилда – 100 фоизини лейкофилтрли гемоконтейнерлар ташкил этади.
Қон билан ишлаш хизмати муассасаларини жиҳозлаш билан боғлиқ сарф-харажатлар 2022 йилда Ўзбекистон Республикасининг бюджетидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида ажратиладиган маблағлар доирасида, 2023 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
- Саудия Арабистонида биринчи Ислом санъати биенналесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг