Айиқ қафасидан олиб чиқилган қизалоқнинг саломатлиги 18 ёшга тўлгунига қадар нуфузли тиббиёт маркази назоратида бўлади
Бир муддат олдин ҳайвонот боғида онаси томонидан айиқ қафасига ташланган, бахтли тасодиф сабаб йиртқичдан зарар кўрмай қолган қизалоқ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида даволанаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифохонада бир неча кундан бери муолажа олаётган қизалоқнинг ҳолати бўйича қуйидагиларни маълум қилади.
2018 йилда туғилган бемор З. А. шу йилнинг 29 январида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг болалар бўлими қабулхонасига "Тез ёрдам" машинасида олиб келинган эди.
Шундан сўнг унда стандарт бўйича неврологик, ультратовуш ва бош мия МСКТси каби қатор текширувлар амалга оширилиб, қизалоқ болалар реанимация бўлимига ётқизилган ва тегишли мутахассислар иштирокида зарур даво чоралари кўрилган. Унинг умумий аҳволи яхшилангач, бошқа бўлимга ўтказилган.
Ҳозир бемор тиббиёт ходимлари назорати остида режали муолажаларни давом эттирмоқда. Соғлиғи кундан кун тикланиб боряпти.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бемор қизалоқ З.А.нинг 18 ёшга тўлгунига қадар саломатлигини доимий назорат қилиш учун Болалар миллий тиббиёт маркази ва унинг директори, тиббиёт фанлари доктори Алишер Шариповни шахсан масъул этиб белгилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг