Спортни ривожлантириш вазири Халқаро кураш ассоциация бош котиби билан учрашув ўтказди

Бугун, 28 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов Халқаро кураш ассоциация бош котиби ва техник директори жаноб Муҳаммад Ризо Нассири Нежад билан учрашди.
Учрашувда курашни ривожлантириш ва жаҳон даражасига олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Халқаро кураш ассоциация бош котиби жорий йилнинг ноябрь ойида Пуна шаҳрида (Ҳиндистон) кураш бўйича катталар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионати ва Кураш халқаро ассоциациясининг навбатдаги Конгрессида Адхам Икрамовни фахрий меҳмон сифатида иштирок этиши учун таклиф қилди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар курашни ривожлантириш манфаати йўлида доимий ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
- Саудия Арабистонида биринчи Ислом санъати биенналесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг