Спортчиларимиз янги Ўзбекистонни янги ғалабалар билан бутун дунёга танитмоқда — Мирзиёев
Аввалроқ, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Токио Олимпиадасида иштирок этган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашуви бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
Тадбирда давлат спортчиларни миллатнинг «олтин фонди» дея таърифлади.
«Томирларида Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Паҳлавон Маҳмуд, Заҳириддин Бобур каби буюк аждодларимизнинг куч-ғайрати жўш уриб турган, уларга ҳар томонлама муносиб бўлган авлодгина бундай улкан ишларга қодир бўлади.
Бугунги кунда бутун Ўзбекистон сизлар каби баҳодир ўғлонларини олқишламоқда, жаҳон аҳли сизларга тан бермоқда.
Мен доимо бир фикрни такрорлашдан чарчамайман. Биз ўзимизнинг ҳалол меҳнатимиз, ақл-заковатимиз, қатъият ва иродамиз билан дунё аҳли бизни тан олиши, эътироф этишига эришишимиз керак.
Янги Ўзбекистонни янги ғалабалар билан бутун дунёга танитаётган спортчиларимизнинг беқиёс ютуқлари мана шу йўлда яна бир муҳим қадам бўлиши шубҳасиз.
Бундай азму шижоатли, ватанпарвар ёшларимиз энг катта бойлигимиз, миллатимизнинг «олтин фонди», десам, ўйлайманки, бутун халқимизнинг фикрини ифода этган бўламан», деди Президент.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг