Спортчиларимиз V Ислом бирдамлик ўйинларига кўтаринки руҳда кузатиб қўйилди

10:11 06 Август 2022 Спорт
365 0

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 9-18 август кунлари Туркиянинг Коня шаҳри V Ислом бирдамлик ўйинларига мезбонлик қилади.

     Бугун, 6 август куни Миллий Олимпия қўмитаси биносида V Ислом бирдамлик ўйинларида иштирок этувчи Ўзбекистон делегацияси мусобақага кўтаринки руҳда кузатиб қўйилди.

     IV Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 121 нафар спортчи билан қатнашган бўлса, бу гал 265 нафар атлет Туркияга йўл олмоқда.

      Расмий кузатиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов, вазир ўринбосари Шахрулло Махмудов, Маданият вазири Озодбек Назарбеков, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари Равшан Эрматов, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, мутасаддилар, спортчиларнинг ота-оналари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

 Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

    Маросимни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов очиб берди.

      Мутасаддилар спортчиларига мазкур мусобақада омад тилаб, мамлакатимиз спорт делегациясининг байроқдори, қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати совриндори Зайнаб Дайибековага Ўзбекистон байроғини тантанали равишда топширилди.

   Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси V Ислом бирдамлик ўйинларига кузатиб қўйилди.
    Маълумот учун, кеча V Ислом бирдамлик ўйинларида мусобақа расмий очилишидан олдин велоспорт бўйча беллашувларга старт берилган эди. Қувонарлиси, мусобақадаги илк медаль бизни узоқ куттирмади. Яъни велоспорт бўйича ҳамюртимиз София Каримова В Ислом бирдамлик ўйинларида бронза медални қўлга киритди.
      Айтиш лозимки, V Ислом бирдамлик ўйинларида дунёнинг 55 та мамлакатидан спортчиларнинг иштирок этиши кутилмоқда. Ўйинлар Туркиянинг Коня шаҳридаги 8та иншоотда ўтказилади.

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи» 

 Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

 Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

 Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи» 

 

«Халқ сўзи»,
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?