Спорт соҳасида яна бир катта талон-торожликни ДХХ аниқлади

14:44 26 Июль 2022 Жамият
261 0

Сирдарёда спорт анжомлари харид қилишда 1,2 млрд. сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-торож қилинди.

2021 йилнинг декабрь ойида Сирдарё вилоят туризм ва спорт Бош бошқармаси томонидан 24 турдаги жами 2612 дона спорт анжомларини харид қилиш учун 7 та фирма билан умумий қиймати 1 млрд. 976 млн. 778 минг сўмлик 31 та шартнома тузилган. Лекин, Бош бошқарма ҳамда фирмаларнинг мансабдор шахслари ўзаро келишган ҳолда спорт анжомларини сунъий қимматлаштирилган нархларда олди-соттисини амалга оширишган.

Аниқланган ҳолат юзасидан ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган судга оид товаршунослик экспертизасининг хулосасига кўра, умумий ўртача бозор қиймати 720 млн. 361 минг сўмни ташкил этган спорт анжомлари 1 млрд. 976 млн. 778 минг сўмга сотиб олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер