Спорт паспортини давлат хизматлари орқали бериш йўлга қўйилади
Ҳукумат қарори билан (309-сон, 24.07.2023 й.) “Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Унга кўра, Спорт паспорти иккинчи ўсмирлар спорт разрядидан паст бўлмаган разрядга эга бўлган, тегишли спорт тури (бир ёки бир неча) билан мунтазам равишда шуғулланиб келаётган ва спорт мусобақаларида доимий равишда иштирок этувчи спортчига берилади.
Давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ваколатли орган (Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги) томонидан кўрсатилади.
16 ёшга тўлмаган спортчилар учун уларнинг ота-онаси ёки қонуний вакили томонидан мурожаат қилинади.
Cпорт паспортининг амал қилиш муддати – 5 йил бўлиб, ундан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
— бир жисмоний тарбия ва спорт ташкилотидан бошқасига ўтишда;
— спорт мусобақаларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишда;
— тиббий текширувдан ўтишда;
— спорт унвонлари ва спорт разрядларини олиш учун зарур бўлган нормалар ҳамда талабларнинг бажарилишида;
— қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда.
Ариза ДХМ орқали тақдим этилганда, ариза берувчидан БҲМнинг 1/6 қисми (55 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вазир ўринбосари хотинини алдагани учун ишдан бўшатилди
- Шавкат Мирзиёев: Эзгулик, билим ва маърифатни қурол қилиб, жаҳолат ва ёвузлик йўлини тўсайлик!
- 17 нафар профессор-ўқитувчига илмий унвон берилди
- Даврон Кабуловнинг отаси «ўғрилик» бўйича судланиб, қарийб 345 млн сўм жаримага тортилгани маълум бўлди
- Президент бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларни мукофотлади
- Президент Шавкат Мирзиёев Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтига ташриф буюрди — Фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг