СOVID-19 вируси ортиқча вазнли инсонларда оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкинлиги аниқланди

АҚШнинг Стэнфорд университети олимлари СOVID-19 вируси ортиқча вазнли инсонларда оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкинлигини аниқлади.
Бунинг учун 22 нафар бемордан олинган ёғ тўқималари намуналарига SARS-CoV-2 вируси мавжуд эритмалар лаборатория шароитида юборилди. Якунда инфекция ёғ ҳужайраларига самарали таъсир кўрсатиб, уларда кўпайиши ва кейин бошқа тўқималарга тарқалиши маълум бўлди.
Шунингдек, ёғ тўқимасида иммунитет ҳужайралари ҳам кўп учрайди. Улар инфекция юққан пайтда фаоллашиши туфайли ўша жойда кучли яллиғланиш ҳосил бўлади.
Навбатдаги босқичда вирус қўшни ҳужайраларга узатилиб, аста-секин бутун организм фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.
Бу — нега семиз кишилар ўртасида коронавирусдан ўлим хавфи 10 баравар юқори эканлигининг илмий тасдиғи. Чунки танада ёғ миқдори қанча кўп бўлса, яллиғланиш эҳтимоли шунча баланд бўлади.
Бундан ташқари, олимлар, СOVID-19 оқибатида ҳаётдан кўз юмган беморлар юрак соҳаси, ичак, буйрак ва ошқозон ости бези атрофидаги ёғ тўқималарида коронавирус мавжуд бўлганини аниқлади.
Тадқиқотчилар фикрича, ёғ тўқимаси вирус учун резервуар вазифасини ўтайди ва бундай муҳитда бемор тузалгандан сўнг ҳам вирус сақланиб қолиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг