Сўнгги 10 ойда Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний равишда дрон олиб кирган 21 нафар чет эл фуқароси жавобгарликка тортилган

Фото: Архив сурат
Жорий йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти томонидан мамлакатимиз ҳудудига учувчисиз учиш аппаратларини (УУА) ноқонуний олиб кирилгани учун 22 киши, жумладан, 21 нафар чет эллик шахс жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
ИИВ томонидан маълум қилинишича, аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар ўрганилган. Бунда бошқа омиллар билан бир қаторда, аксарият ҳолларда мамлакатимизга келаётган чет эл фуқаролари УУАларини олиб кириш бўйича ўрнатилган тартиб-қоидаларни билмасдан, божхона чегараси ўтказиш пунктларидан «яшил» йўлак орқали ўтиб, бу каби қурилмаларни тўсиқларсиз мамлакатимиз ҳудудига олиб кирганликлари маълум бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг