Солиқ тўловчилар учун қулайлик яратилди

15:02 06 Октябр 2021 Иқтисодиёт
413 0

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Солиқ-сервис” давлат унитар корхонаси томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ва турини кенгайтириш, солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда техник жиҳатдан кўмаклашиш ҳамда амалдаги бошқарув тизими ва иш услубини такомиллаштириш мақсадида туну кун узлуксиз равишда ишлайдиган Давлат солиқ хизматининг ягона ахборот-маслаҳат CALL-MARKAZI ташкил этилди.

Марказ бундан буён юридик ва жисмоний шахсларга солиқ қонунчилиги ва солиқ маъмурчилигидаги ўзгаришлар бўйича узлуксиз ва тезкор ахборот маслаҳат хизматларини кўрсатишни, шунингдек, солиқ тўловчиларга барча турдаги солиқ ва йиғимлар тўғрисида маълумот бериш, солиқ тўловчиларга солиқларни ҳисоблаш, ҳисоботларни тузиш, тўлдириш ва юбориш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш, Давлат солиқ қўмитаси тизимидаги барча турдаги онлайн ва интерактив хизматлар бўйича солиқ тўловчиларга тушунтиришлар бериш, фойдаланишни ўргатиш ва услубий ёрдам кўрсатиш каби мақсад ва вазифаларни бажаради.

Эндиликда солиқ тўловчилар барча турдаги солиқ ва йиғимларга ҳамда солиқларни ҳисоблаш, ҳисоботларни тузиш, тўлдириш ва юборишга доир масалалар бўйича ягона ахборот-маслаҳат CALL-MARKAZIнинг 1198 қисқа рақамига ҳамда 712023282 телефон рақамига 24 соат мобайнида қўнғироқ қилиш орқали амалий ёрдам ва маслаҳатлар олишлари мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?