Солиқ қўмитаси бир ойда 1 млрд доллар маблағ туширади — Кудбиев сўнгги йилларда солиқ тушумлари ортганини маълум қилди

22:29 24 Май 2021 Иқтисодиёт
913 0

Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев Тошкент беш ташаббус ҳаракати доирасидаги ёшлар билан учрашувда солиқ тушумлари ҳақида берилган саволга жавоб берди.

«Ўтган йили май ойида Солиқ қўмитаси раҳбарлигига келганман. Ўшанда бизда солиқ тушумлари 7,2 трлн сўм эди. Долларга ҳисобласак бу 720 млн долларни ташкил қилади. Бугунги кунга келиб Солиқ қўмитаси бир ойда солиқлардан 10 триллион сўмдан ортиқроқ маблағ туширади. Долларга ҳисобласангиз бу 1 млрд долларни ташкил қилади. Солиқ органлари бир ойда бир миллиард доллар давлат бюджетига маблағ туширади.

Бу Президентимизнинг солиқ сиёсатидаги ислоҳотларидан кейин, 2020 йил 1 январдан бошлаб янги солиқ кодексини ишлаб чиқилганидан ҳаётга татбиқ қилинганидан сўнг рўй берди. Бугун бу ислоҳотлар мева беришни бошлади», дея таъкидлади Шерзод Кудбиев.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?