Сохта ноёб буюмларни сотишга ихтисослашган фирибгарлар гуруҳи йирик жиноят устида қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан вилоят ДХХ билан ҳамкорликда сохта қимматбаҳо тошлар ҳамда қалбакилаштирилган тарихий-бадиий буюмларни сотишга ихтисослашган жиноий гуруҳнинг йирик жинояти фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.С., Ш.С., ва А.М.лар бир дона қора рангли тошни гўёки, олмос эканлигига ишонтириб, алдаш йўли билан фуқаро А.Д.га 500 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 4,5 млрд сўм ва 51 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Тадбир давомида фуқаро Н.С., Ш.С., А.М.ларнинг яна бир жинояти фош этилди.
Жумладан, жиноий гуруҳ бир дона зар матодан ишланган камар, бир дона чармдан ишланган ҳамён ва бир дона кумушдан ишланган қўлбола муҳрни Бухоро амирларига тегишли эканлиги ва улар тарихий аҳамиятга эга ноёб буюмлар сирасига киришини, фуқаро А.Д.ни янада ишонтириш мақсадида тарихий фотосуратларни қалбакилаштириб, уларни 100 минг АҚШ долларига сотишга уринганлиги аниқланган.
Шунингдек, фуқаро А.М. томонидан келгусида фуқароларни ишончига кириб, уларни алдаш йўли билан ноқонуний даромад орттириш мақсадида ўзида сақлаб келаётган 32 турдаги жами 247 дона турли хилдаги тош ва заргарлик буюмларини ихтиёрий равишда тақдим этганлиги процессуал расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан фуқаро Н.С., Ш.С., А.М.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг