Сохта ДХХ ходими ушланди

Иллюстратив фото
ДХХ ходимларининг прокуратура ва ички ишлар органлари вакиллари билан Қарши шаҳрида ўтказган тезкор тадбири давомида фуқаро Фурқат Очилов фирибгарлик йўли билан Нишон тумани ички ишлар бўлими профилактика инспекторидан 200 АҚШ долларини олаётган вақтида ушланди.
Аниқланишича, Ф.Очилов профилактика инспекторига қўнғироқ қилиб, ўзини ДХХ ходими дея таништиради ва унга нисбатан Нишон туманидаги деҳқон бозори ҳамда туман хокимлиги олдидаги 2 та ҳолат бўйича видеоёзув борлигини айтиб, алдайди. Агарда 200 АҚШ доллари берса гўёки профилактика инспекторининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари тасвирланган ушбу видеоёзувлар билан боғлиқ муаммони ҳал қилиб беришини билдиради.
Тезкор тадбир давомида Китоб туманида туғилган Ф.Очиловнинг ёнидан ДХХ Чегара қўшинларининг сохта гувоҳномаси ва бир нечта фуқароларнинг паспорт нусхалари ҳамда фотосуратлари топилди. Шунингдек, у вақтинчалик яшаб келган Нишон тумани «Улуғбек» МФЙдаги уйдан лейтенант унвонидаги ДХХнинг ҳарбий кийими ашёвий далил сифатида олинди.
Таъкидлаш лозимки, мазкур шахс муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун унга нисбатан ички ишлар органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари доирасида Ф.Очиловга сохта гувоҳномани ким тайёрлаб бергани ва ундан жабр кўрган яна бошқа фуқароларни ҳам аниқлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг