Сўхда сел тошқини оқибатлари бартараф этилмоқда

10:50 07 Август 2021 Жамият
941 0

2021 йил 6 август куни Сўх туманининг тоғолди ҳудудларида кучли ёмғир ва жала ёғиши натижасида сув тошқини юзага келган, натижада Умбара, Девайрон маҳаллаларида яшовчи фуқароларнинг ҳовлилари, экин майдонлари ва қўшимча биноларига зарар етган. Навобод маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Малбуд массиви ҳудудида ҳам сув тошқини йўлларни тўсиб қолишига сабаб бўлган.

Фарғона вилоят ҳокимлиги тарқатган хабарга кўра, юзага келган сув тошқини оқибатларини бартараф этиш бўйича тезкор штаб ташкил этилди ва айни дамда бу борадаги ишлар жадал давом этмоқда.

Тезкор штаб аъзолари туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида дарҳол воқеа жойида етиб боришди. Сел оқибатида талофат кўрган ҳудудларни тозалаш мақсадида барча техника ва кучлар сафарбар этилди. Энг асосийси, аҳоли ўртасида талофат кўрганлар йўқ, табиий офат фуқароларга зарар етказмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер