Сўхда ҳарбийларга янги уйлар топширилди

19:05 31 Май 2022 Жамият
289 0

Фото: "Халқ сўзи"

Фарғона вилоятининг анклав ҳудуди — Сўх туманида ҳарбий қисм хизматчилари учун янги кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилди.

Туманнинг «Қизилқиёқ» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ҳарбий қисмда лойиҳа қиймати 21 миллиард сўм бўлган янги уй-жойлар 68 нафар аскар ва зобитларга тақдим этилди. Ғазнов маҳалласида 5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига бунёд этилган кўп қаватли уйда 32 нафар ҳарбий оилалари бекаму кўст яшаши учун барча шароит яратилди.

Уй-жойлар билан бирга маиший хизмат маркази, савдо дўконлари, аёллар ва эркаклар сартарошхоналари, тикувчилик цехи, замонавий ошхона қуриб битказилди.

Тантанали тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этиб, Ватан ҳимоячиларига қимматбаҳо эсдалик совғалари ҳамда китоблар тақдим этди.

Ботир МАДИЁРОВ, («Халқ сўзи»).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер