Сўхда чегарачилар учун янги уйлар фойдаланишга топширилди

12:14 16 Январь 2023 Жамият
273 0

Фото: Халқ сўзи

Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Қуролли Кучларимизни ташкил топганининг 31 йиллиги тантаналари доирасида Фарғона вилоятининг анклав ҳудуди – Сўх тумани «Зангат» ва «Демурсат» МФЙ ҳудудларида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларига янги хизмат уйлари фойдаланишга топширилди.

Зангат қишлоғида умумий қиймати 9,5 млрд. сўмлик қурилиш ишлари натижасида 2 та кўпқаватли турар жой ҳамда болалар майдончаси барпо этилган бўлса, Демурсат қишлоғидаги чегара қўриқлаш бўлинмаси ҳудудида эса 4 қаватли 36 хонадондан иборат уй-жойни қуриш учун 10,2 млрд. сўм маблағ сарфланди.

Фарғона вилояти ҳокими, вилоят ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари Хайрулло Бозоров ҳарбий хизматчиларга янги хонадонларнинг калитини тантанали равишда топширди.

Таъкидланганидек, Фарғонада ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун замонавий уй-жойлар қуриш учун 2022 йили вилоят маҳаллий бюджетидан 123 млрд. 525 млн. сўм маблағ ажратилди.

Тантанали тадбирлар доирасида, шунингдек, Шарқий ҳарбий округнинг Сўх туманида жойлашган ҳарбий қисмида янги объектлар ҳамда капитал таъмирдан чиқарилган бино-иншоотлар ҳам ҳарбийларга байрам совғаси сифатида туҳфа этилди.

Ҳарбий қисмда вилоят бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилган 18,9 млрд. сўмлик лойиҳа асосида 300 ўринли маданият саройи, спорт мажмуаси, стадион ва техника парки ташкил этилди. Шунингдек, 90 ўринли ётоқхона капитал таъмирдан чиқарилди ва ҳарбий қисм ҳудуди ободонлаштирилди. Ҳарбий қисмга туташ ҳудудда давлат- хусусий шериклик асосида 60 ўринли замонавий мактабгача таълим ташкилоти ҳам қад ростлади.

 

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер