«Соғлом турмуш тарзи» платформаси фойдаланувчиларига 18 миллиард сўм тўлаб берилган

18:04 09 Ноябрь 2021 Жамият
289 0

Бугунгача «Соғлом турмуш тарзи» платформаси фойдаланувчиларига 18 миллиард сўм тўлаб берилган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида юрак қон-томир ва эндокрин касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

«Соғлом турмуш тарзи» платформасидан фойдаланувчилар бугунги кунда 600 минг нафарга етди, уларга пиёда юргани учун 18 миллиард сўм тўлаб берилди. Молия вазирлигига келгуси йилда бу борадаги тарғибот ишларини кучайтириш ва платформадан фойдаланувчилар кўламини янада кенгайтиришга қўшимча 60 миллиард сўм ажратишга кўрсатма берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?