Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Янги Ўзбекистон шифокорлари» платформасини яратди

19:06 24 Ноябрь 2021 Жамият
1658 0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёш, ташаббускор Ўзбекистон шифокорларининг янги ғоя ва таклифлари учун платформа яратди.

Хабарда айтилишича, «Янги Ўзбекистон шифокорлари» платформаси тиббиёт соҳасининг фаол, ташаббускор ва ёш вакилларини бирлаштириш мақсадида ташкил этилган. У нафақат Ўзбекистонда яшовчи 45 ёшгача бўлган шифокорлар, балки дунёнинг турли бурчакларида истиқомат қилаётган ва ишлаётган ватандош шифокорлар учун ҳам мўлжалланган.

Бу тиббиёт соҳасидаги долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича янги ғоя ва таклифларни қабул қилиш ҳамда уларни соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга бағишланган илмий-амалий анжуманларда муҳокама қилишга хизмат қилади.

Шу билан бирга, энг яхши ғоя ва таклифларни билдирган ёш шифокорлар вазирликнинг истиқболли кадрлар захирасига киритилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?