Соғлиқни сақлаш вазирлиги Сеулдан келган самолётдаги йўловчиларнинг карантинга олинишига изоҳ берди

11:12 27 Февраль 2020 Жамият
748 0

Жорий йил 26 февраль куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига тегишли НY 514-рейс билан Сеул – Тошкент йўналишида Тошкент вақти билан соат 19:02да пойтахтимизга учган самолёт бортида 1996 йилда туғилган, Қирғизистон Республикаси фуқароси Б.Т.нинг саломатлиги ёмонлашганлиги, унда инсульт аломатлари аниқланганлиги сабабли самолёт 20:55да Сеул аэропортига қайтарилган. Сеул аэропортида бемор ва унинг фарзанди ҳамда бир нафар фуқаро тушириб қолдирилиб, Б.Т.дан коронавирус инфекциясига лаборатор таҳлиллар олинган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Шундан сўнг, самолёт Тошкент вақти билан соат 22:59да Сеулдан пойтахтимизга 232 нафар пассажир, 12 нафар экипаж аъзолари билан жами 244 нафар фуқаро учган ва жорий йил 27 февраль куни, бизнинг вақтимиз билан соат 05:58да Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнган.

Короновируснинг Ўзбекистонда тарқалишининг олдини олиш мақсадида Сеулдан келган йўловчилар Тошкент аэропорти халқаро терминалининг алоҳида залида вақтинча санитария изоляциясига жойлаштирилиб, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бир қатор зарур профилактик тадбирлар ўтказилган.

Маълум бўлишича, Сеул шаҳрида қолган Қирғизистон Республикаси фуқароси Б.Т.дан коронавирус инфекциясига олинган лаборатория таҳлил натижаларига кўра, унда коронавирус аломатлари аниқланмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер