Соғлиқни сақлаш тизимида янги тайинлов амалга оширилди

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Ҳакимов Хуршид Анварович Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
1988 йилда туғилган Х.Ҳакимов Тошкент тиббиёт академиясининг бакалавр босқичини тамомлагач, Россиянинг А.Н.Бакулев номидаги юрак-қон томир жарроҳлиги миллий тиббиёт марказида клиник ординатура ва аспирантура бўйича таҳсил олган.
2020 йилдан бошлаб бир йил давомида Россия Федерацияси Москва вилояти Егорьевск марказий туман касалхонасида рентгенэндоваскуляр хирург сифатида фаолият олиб борган.
2021 йилда ўзбекистонга қайтиб, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилояти минтақавий филиалида Рентгенэндовакуляр хирургия бўлими бошлиғи сифатида иш бошлаган.
Х.Ҳакимов самарали фаолияти учун "Шуҳрат" медали ва "Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- ЖССТ янги ҳалокатли пандемияга тайёрланишга чақирди
- Ўзбекистон Президенти ва Сингапур Президенти музокара ўтказдилар
- 2024 йилдан янги уй сотиб олганларга ҚҚСнинг ярми қайтариб берилади
- Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж
- Гендер тенгликни таъминлаш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади
- Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан муҳим ташаббусларни илгари сурди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг