«Соғлиқни сақлаш - ТІНE 2023» кўргазмаси ўз ишини бошлади

15:29 13 Апрель 2023 Жамият
1352 0

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

27-Тошкент Халқаро «Соғлиқни сақлаш - ТІНE 2023» кўргазмаси, Ўзбекистон ва умуман марказий Осиё минтақасининг флагман тиббий кўргазмаси бўлиб, анъанага кўра, мутахассислар учун уз экспозициясини баҳорда бу йил 13-15 апрель кунлари «Ўзекспомарказ» МККда тақдим этади.

 Соғликни сақлаш ижтимоий соҳанинг энг муҳим жиҳатларидан биридир. Ҳар қандай илғор давлат соғлиқни сақлаш тизимини ривожланиши ва самарали ишлашини аҳоли фаровонлигига ғамхўрлик қилишнинг асосий масалаларидан бири деб ҳисоблайди. Афсуски, сўнгги пайтларда дунёда янги ва қарийб йўқ қилинган касалликларнинг тарқалиши қайд этилаётганлигини таъкидлаш керак. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Раҳбарияти соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда, шу билан бир жойда хусусий тиббиётга ҳам катта аҳамият берилмоқда.

Давлат ва хусусий тиббиёт муассасаларини рағбатлантириш бўйича бир қатор муҳим чора-тадбирлар кўрилди, янги дори воситалари қўлланмоқда, даволаш ва жарроҳлик операцияларининг янги усуллари жорий этилмоқда, шифокорлар ва тиббиёт мутахассисларининг малакасини ошириш ишлари олиб борилмоқда. Тиббиёт ташкилотлари томонидан чет элдан олиб кириладиган тиббий ускуналар, буюмлар, асбоблар ва материаллар ҚҚС ва божхона тўловларидан озод қилинмоқда.

Айнан шунинг учун деярли бутун тиббиёт жамоатчилиги учун TIHE кўргазмаси саноатнинг янгиликлари ва технологияларини кўриш учун энг самарали платформа деб ҳисобланади. Кўргазманинг аҳамиятини ортиқча баҳолаш қийин; «Соғлиқни сақлаш - ТІНE 2023» нафақат 1995 йилда ташкил этилган мамлакатнинг етакчи тиббиёт кўргазмаси, балки замонавий Ўзбекистоннинг биринчи кўргазма тадбирларидан биридир.

Бутунжаҳон кўргазма саноати уюшмаси (UFI) томонидан тасдиқланган тадбир мақомига эга бўлган Ўзбекистондаги ягона тиббий кўргазмадир. Бу тиббиёт ҳамжамияти мутахассислари «сўнги авлод» тиббий технологиялари билан танишиш имкониятига эга бўлган ноёб платформадир.

Маҳаллий ва хорижий компаниялар томонидан кўргазмага қизиқиш йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бу йил кўргазмада ўз иштирокини 13 мамлакатдан 250 дан ортиқ компания ва брендлар тасдиқлади: Бангладеш, Беларус Республикаси, Германия, Дания, Италия, Қозоғистон, Корея Республикаси, Россия, Туркия Ўзбекистон, Ҳиндистон, Хитой, Чехия. Иштирокчилар сони ва кўргазма майдони бўйича TIHE 2023 олдинги кўргазмадан 1,5 баравар ошиб кетди. Кўргазма экспозицияси иккита марказий павильонда (№ 1 ва 2), Атриум 1 ва Конгресс залларида жойлашди.

Хорижий мамлакатлар орасида иштирокчилар сони бўйича етакчи 3 таликка куйидагилар кирди: ХХР (99 та компания), Россия Федерацияси (35 та компания), Германия (13 та компания).

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер